Азиз ҳамкасблар ва қадрли талабалар! Сизларни ва Сизлар орқали барча яқинларингизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик байрами билан самимий табриклайман!

Мустақиллик барча халқларга эркин истиқбол йўлини очди. Мустақил юрт – Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфаси дунё давлатларини ўзига жалб қилаётгани айни ҳақиқат.

Ўзбекистон эришаётган энг катта ютуқлардан бири, шубҳасиз, янгиланаётган таълим тизими, илм-фан, ёшлар таълим-тарбияси йўлида амалга оширилаётган салмоқли ишларда намоён бўлмоқда. Университетимиз малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида жаҳоннинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини тобора кенгайтириб боряпти. Ҳозирги пандемия шароитида ҳам профессор-ўқитувчиларимиз томонидан талабаларимизга сифатли таълим бериш учун қилинаётган сайъ-ҳаракатлар таҳсинга сазовордир.

“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!”, деган шиор остида нишонланаётган 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги барчага муборак бўлсин! Барчангизни ушбу улуғ байрам билан табриклашдан мамнунман!

СУНГ ЖООН ЛЕЕ